Жаҳон | 21:40 / 19.10.2018
5910
1 дақиқада ўқилади

Истанбулда Сурия бўйича тўрт томонлама учрашув бўлиб ўтади

Истанбулда Туркия, Россия, Франция ва Германия етакчилари Сурия инқирозини ҳал қилишнинг барқарор йўлларини муҳокама қилишади. Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Қалиннинг маълум қилишича, тўрт томонлама учрашув 27 октябрда бўлиб ўтади. 

Учрашувда Ражаб Тоййиб Эрдўған, Владимир Путин, Эммануэль Макрон ва Ангела Меркель Суриядаги вазият, хусусан Идлиб бўйича келишувларнинг амалга оширилиши, ихтилофни сиёсий ҳал қилиш жараёнини муҳокама қилишади. 

Шунингдек, етакчилар Суриядаги ихтилофни ҳал қилишнинг мумкин бўлган барқарор йўллари бўйича фикрлар алмашишади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид