Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пахта теримчиларига 100дан ортиқ бадиий адабиётлар совға тариқасида тарқатилди
Мамлакатда 2018 йилги пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини айни қизғин паллада. Теримчилар пахта ҳосилини йиғиб олиш ишларида белни маҳкам боғлаб, фидокорона меҳнат қилишмоқда.

Уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи раҳбарияти ҳамда ходимлари, Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани Андижон маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Мустақил СИУ Қодир, Абдулла, Латиф” фермер хўжалигидаги 88-90 отрядларига маҳаллий ҳамда “Болиев Олим Эсонбоевич” номли фермер хўжалиги пахта далаларига ташриф буюрди.
У ерда маҳаллий теримчилар билан учрашиб, кичик бадиий тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида нашриёт томонидан чоп этилган, умумий ҳисобда 100дан ортиқ энг сара бадиий адабиётлар теримчиларга совға тариқасида тарқатилди.


Бундан ташқари, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан нашр этилган янги китоблар ҳам тақдим этилди.





Мавзуга оид
14:55 / 27.05.2025
Пахта ва ғаллачиликда юқори кўрсаткичларга эга субъектлар қўшимча рағбатлантирилади
20:47 / 22.05.2025
АҚШ газетаси СИ томонидан ўйлаб топилган сохта китоблар рўйхатини чоп этди
17:04 / 01.05.2025
АҚШ Ўзбекистон пахта саноатини молиялаштирганини эшитган Илон Маск кулиб юборди
08:55 / 19.04.2025