Ўзбекистон | 10:24 / 19.10.2018
10111
3 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Олимлар шаҳарчаси» қурилади

Фото: Livejournal

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги «Улуғбек» шаҳарчаси негизида барпо этиладиган «Олимлар шаҳарчаси»ни қуриш дирекциясини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБларнинг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги «Улуғбек» шаҳарчаси негизида барпо этиладиган «Олимлар шаҳарчаси»ни қуриш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошида «Объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекция» ДУК ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари кабул қилиниши мумкин.

Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

«Олимлар шаҳарчаси» ҳудудида олиб бориладиган барча қурилиш объектларида буюртмачи вазифасини бажариш;

қурилишга потенциал инвесторларни, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб этиш мақсадида маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, идоравий мансуб «Олимлар шаҳарчаси»ни қуриш ва унинг фаолияти бўйича глобал Интернет тармоғи орқали тақдимот тадбирларини ташкил этиш ва кенг ташвиқот-реклама ишларини олиб бориш;

«Олимлар шаҳарчаси» ҳудудида реализация қилинадиган лойиҳаларни амалга оширилиши устидан доимий мониторинг юритиш;

«Олимлар шаҳарчаси» ҳудудида объектлар қурилишини лойиҳалаштиришда лойиҳа ташкилотлари томонидан энергияни тежайдиган замонавий технологиялар жорий этилиши ҳамда юқори технологик материаллар ва буюмлардан самарали фойдаланилишининг таъминланишини назорат қилиш;

инвесторлар ва қурилиш пудрат ташкилотлари томонидан қабул қилинган мажбуриятларни лозим даражада бажарилишини назорат қилиш, кабул қилинган мажбуриятлар инвесторлар ва қурилиш пудрат ташкилотлари томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда «Олимлар шаҳарчаси» ҳудудида инвестиция киритиш ва қурилиш тўғрисидаги битимларни муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

инвесторлар, ишларни бажарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар, бинолар, иншоотлар ва турар жойларнинг мулкдорлари ва улардан фойдаланувчилар томонидан қурилиш-монтаж ишларини бажаришда ва объектлардан фойдаланишда белгиланган ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан техник назоратни амалга ошириш.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев), Қурилиш вазирлиги (А.Тўхтаев) ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (Б.Юлдашев):

Дирекция фаолиятининг самарали ташкил этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

қурилиш ишлари амалга оширилишида ва ваколатли ташкилотлар томонидан муҳандислик коммуникацияларини ташқи тармоқларга улашда «Олимлар шаҳарчаси» ҳудудларини тайёрлаш учун масъул бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид