Жаҳон | 12:24 / 20.10.2018
5816
1 дақиқада ўқилади

Македония парламенти мамлакат номи ўзгаришини маъқуллади

Фото: РИА Новости / Алексей Витвицкий

Македония парламенти мамлакат конституциясига ўзгартишлар киритишни қўллаб-қувватлади, улар давлат номини ўзгартиришни назарда тутади. Бу ҳақда «РИА Новости» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

НАТО ва Европа иттифоқига қўшилиш учун Скопье мамлакат номини ўзгартирмоқда - Македониядан Шимолий Македонияга.

Парламент раиси Талат Жаъфарийнинг сўзларига кўра, 80 нафар депутат Греция билан битим асосида тегишли ўзгартишлар киритишни маъқуллади, 39 киши қарши чиқди. Шундан сўнг, ҳужжат имзолаш учун Македония президенти Георге Ивановга топширилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО бош котиби Македониядаги сиёсий раҳбарлар ва партияларга чақириқ билан чиққанди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид