Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий гвардия қўмондони россиялик ҳамкасби билан ҳамкорлик битимини имзолади
Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони Баҳодир Тошматов ва Россия Федерацияси Миллий гвардияси қўшинлари федерал хизмати директори Виктор Золотов идоралараро ҳамкорлик тўғрисида битимни имзоладилар. Бу ҳақда РФ Миллий гвардияси қўшинлари федерал хизмати матбуот хизмати хабар берди.
«Армия генерали Виктор Золотов ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-лейтенант Баҳодир Тошматов Россия Федерацияси Миллий гвардияси қўшинлари федерал хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимни имзоладилар», – дейилади хабарда.
Имзоланган ҳужжатни алмашиш маросими Россия ва Ўзбекистон давлат раҳбарларининг иштирокида бўлиб ўтди.
Идоралар ўртасидаги битим жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, муҳим давлат объектларини қўриқлаш, терроризм билан қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Имзоланган битим билан қўшма машқлар ва машғулотларни ўтказиш, фавқулодда вазиятларда ва террорчилик таҳдидларида жамоат тартибини сақлашни таъминлаш бўйича тадбирлар тўғрисида маълумот алмашиш, тажриба алмашиш, маслаҳатлашувлар, семинарлар, конференциялар ва ўқув-услубий йиғинлар, спорт ва маданий алоқаларни ривожлантириш бўйича тадбирларни ташкил этиш назарда тутилган.
Битим моддий-техник таъминот, илмий-тадқиқот фаолияти ва ахборот тизимларини ривожлантириш ишларини такомиллаштириш бўйича ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилайди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025