Туризм: Энг самарали бизнес лойиҳалар танлови ҳақида эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ёшларнинг туризм соҳасидаги бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, самарали бизнес-режаларни амалга оширишда яқиндан кўмаклашиш мақсадида ёшлар ўртасида туризм соҳасидаги энг самарали бизнес лойиҳалар танловини эълон қилади.
Қўмита матбуот хизматида маълум қилинишича, танловда олий маълумотга эга бўлган, олий таълим муассасасини охирги уч йил давомида битирган ва туризм соҳасида ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшлар иштирок этиши мумкин.
Танлов икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда бизнес лойиҳалар танлов комиссиясига юборилади ва кўриб чиқилади. Иккинчи босқич жорий йилнинг 20 декабридан бошланиб, биринчи босқич якуни бўйича саралаб олинган иштирокчилар ўртасида ўтказилади. Унда иштирокчилар ўз бизнес лойиҳаларини танлов комиссиясига тақдим этишади.
Танлов мезонлари асосида ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга ошириш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тегишли шартлар асосида энг кам иш ҳақининг 250 (икки юз эллик) баробаригача бўлган миқдорда пул мукофотлари ажратилади.
Шунингдек, лойиҳа самарадорлигини таъминлаш мақсадида танлов ғолиблари Ўзбекистон-Япония маркази ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил этиладиган туризм соҳасида бизнес юритиш ва бошқариш бўйича махсус ўқув курсларида таълим олиш имконига эга бўлишади.
Ҳужжатлар (ариза, бизнес лойиҳа ҳақидаги батафсил маълумот ва бизнес-режа)ни жорий йилнинг 1 декабрига қадар (ўзбек, рус, инглиз тилларидан бирида) Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 47-уй ёки [email protected] ; электрон манзилига юбориш мумкин.
Мавзуга оид

17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин

12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади

16:40 / 14.05.2025
Ҳаж ва Умра зиёратларини ноқонуний ташкил этишга уринган сайёҳлик фирмалари аниқланди

17:42 / 12.05.2025