Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон «Евроосиё ҳафталиги»да қатнашади
Ўзбекистон вакиллари «Евроосиё ҳафталиги» Халқаро форумида иштирок этишади, у 22 октябрь, душанба куни Ереванда бошланади. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси веб-сайтида маълум қилинди.
«22-24 октябрь кунлари Ереванда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳудудидаги давлат амалдорлари, тартибга солувчи идоралар ва бизнес вакилларининг энг йирик саммити бўлиб ўтади. «Евроосиё ҳафталиги 2018»нинг асосий мақсади - Иттифоқ мамлакатлари ҳудудида қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, ишлаб чиқариш алоқаларини мустаҳкамлаш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш, хорижий сармоядорлар учун жозибадор шароитлар яратиш», - дейилади хабарда.
Тадбирда икки мингга яқин иштирокчи ва 150 нафардан ортиқ маърузачилар, шу жумладан, ЕОИИга аъзо давлатлар бош вазир ўринбосарлари ва ҳукумат вазирлари, давлат корпорациялари раҳбарлари ҳамда бизнес вакиллари иштирок этади.
Қатнашчилар орасида Россия, Арманистон, Афғонистон, Ўзбекистон, Беларусь, Венгрия, Германия, Грузия, Эрон, Италия, Қозоғистон, Камбожа, Қирғизистон, Хитой, Литва, Молдова, Нигерия, Нидерландия, Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия, АҚШ, Тожикистон, Қатар, Франция, Аргентина, Испания, Украина вакиллари бор.
Дастур доирасида 30дан ортиқ муҳокама тадбирлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
08:11 / 01.08.2024
Россия чегарачилари Ереван аэропортини расман тарк этди
10:41 / 13.06.2024
Ереванда полиция парламент олдидаги намойишчиларни шовқинли гранаталар билан тарқатди — фотосуратлар
09:06 / 27.05.2024
Ереванда намойишчилар Пашиняннинг истеъфосини талаб қилди
15:23 / 13.05.2024