Жамият | 12:55 / 23.10.2018
37447
1 дақиқада ўқилади

Бухорода «Ласетти» ёниб кетди, машина ичидаги 4 киши ҳалок бўлди

Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга асосан, жорий йилнинг 22 октябрь куни соат 12:00ларда Жондор тумани Газли ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 333-км.да ҳаракатланиб кетаётган «Ласетти» русумли автомобиль бошқарувни йўқотган.

ФВВ хабарида айтилишича, у шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «Исузу» юк машинасининг орқа томонига келиб урилган. 

Тўқнашув натижасида «Ласетти» автомобилида ёнғин чиқиб, машина ичидаги 4 нафар фуқаро вафот этган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистондаги ЙТҲ натижасида 5 нафар фуқаро вафот этгани ва 5 нафар фуқаро тан жароҳати олгани хабар берилганди

Мавзуга оид