Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда ниқобга тақиқ қўйилиши инсон ҳуқуқлари бузилишидир - БМТ қўмитаси
Бирлашган миллатлар ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Францияда мусулмон аёллар либосининг таркибий қисми бўлган ниқобни тақишга қўлланган тақиқ - инсон ҳуқуқларига зид экани ҳақида маълум қилди.
«Франция ҳукумати бу тақиқ зарурлигини асослаб бера олишмади ва уларга қонунчиликни қайта кўриб чиқиш тайинланди», дейилган қўмита баёнотида.
«Қўмита аъзоларини Франциянинг юзни бутунлай тўсиб турувчи ниқобга тақиқ қўллашдан мақсад улар билан бир жамиятда яшовчиларнинг хавфсизлиги таъминлаш экани келтирилган баёноти ишонтира олмади», дейилган қўмита баёнотида.
Мустақил экспертлардан тузилган қўмита аъзо давлатларнинг Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга қанчалик амал қилишини кузатиб боради. Францияга мазкур масалада кўрилган чоралар ҳақида ҳисобот бериш учун 180 кун муҳлат берилган.
2011 йилда Францияда жамоат жойларда бурқада юришни тақиқловчи қонун кучга кирганди. Қонунни бузганлар жарима тўлайди ва мухсус фуқаролик курсларига юборилади.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди
21:53 / 26.05.2025
Трамп Путиннинг ёлғон гапираётганини билади – Макрон
16:40 / 26.05.2025