Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МРБ директори Қошиқчи ишини тергов қилиш учун Туркияга боради
АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жина Хаспел Туркияга бориб, саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича терговда иштирок этади. Бу ҳақда NBC телеканали Америка разведкасидаги юқори лавозимли вакилга асосан хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Хаспел яқин вақт ичида Туркияга учиб кетади. Ҳозирги пайтда ташриф борасида бошқа тафсилотлар очиқланмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Жамол Қошиқчи бўғиб ўлдирилгани ҳақида хабар берганди.
ABC телеканалининг номини ошкор этишдан бош тортган саудиялик амалдорга асосан хабар беришича, саудиялик журналист Жамол Қошиқчи подшоҳликнинг Истанбулдаги консуллигида «бўғиб ўлдирилган», бу ҳолат у бинони тарк этиш ва ёрдам сўрашга уринганидан сўнг юз берган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025