Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иорданияда автобус сув остида қолиши оқибатида 20 ўқувчи йўқолиб қолди
Иорданияда Ўлик денгиз ҳудудида автобуснинг кучли ёмғирлардан кейин сув остида қолиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, камида 20 ўқувчи бедарак йўқолди. Бу ҳақда Иордания фуқаролик мудофаасига иқтибос келтирган ҳолда al-Ghad нашри маълум қилди.
Ўқувчиларни экскурсияга олиб кетаётган автобусда ҳаммаси бўлиб 44 киши, жумладан 37 ўқувчи ва уларни кузатиб борган 7 катта ёшли одам бўлган. Ҳалокатда 17 киши ҳаётдан кўз юмган, 11 киши жароҳат олган.
25 октябрда Сурия, Ливан ва Иорданияда кучли ёмғирлар кузатилган. Маълум қилинишича, ўқувчиларни олиб кетаётган автобус тўсатдан жала бошланганда Зарка Маин водийсида бўлган.
“Фуқаролик мудофааси кучлари 15 кишини қутқариб олишган, 20 нафар бедарак йўқолган ўқувчи қидирилмоқда, чунки сув оқимлари автобусни олиб кетган”, дейилган хабарда.
Воқеа жойига қироллик бош вазири йўл олган. Ўқувчиларни қидиришга вертолётлар жалб қилинган.
Мавзуга оид
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
13:30 / 07.05.2025
Ўзбекистонда илк бор ёмғирни сунъий ёғдириш технологияси синаб кўрилмоқда
18:30 / 13.04.2025
14 апрел куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда
13:00 / 07.04.2025