Учувчилар йўловчиларга ҳеч қачон айтмайдиган нарсаларни ошкор қилишди
Учувчилар йўловчиларга турбулентлик оқибатлари, теракт, бортдаги тозалаш ишларининг сифати ҳақида бор ҳақиқатни айтмасликларини тан олишди.
Мисол учун, учувчилар аэропортни пайқаш осонмаслигини тан олишган. “Баъзида бу лаънати аэропортни пастда кўп чироқ бўлгани сабабли топиш осон эмас”, деб айтган учувчилардан бири.
Учувчи Рон Вагнернинг айтишича, у ҳеч қачон йўловчиларга турбулентлик қанчалик хавфли эканини тушунтириб ўтирмайди. У шунчаки ҳамкасблари каби парвоз вақтида курсиларда камарлар боғланган ҳолда ўтиришни қатъиян тавсия қилади. “Агар сиз, албатта, шифтга урилишни истамасангиз, чунки турбулентлик исталган вақтда бошланиши мумкин”, деб айтган учувчи.
Air China учувчиси Верикс Линнинг таъкидлашича, террорчи унга бортда бомба борлигини айтиб таҳдид қила бошласа, у ҳеч қачон йўловчиларга бу ҳақда айтмайди. “Сиз бир гуруҳ йўловчилар саросимага тушишларини, қолган қисми эса ўзини ақлли деб ҳисоблаб, портловчи қурилмани мустақил зарарсизлантиришга уриниб кўришини аниқ истамайсиз. Эҳтимол кўрқиб кетиб, парвоз вақтида фавқулодда чиқиш эшигини очишга уриниб кўрадиган йўловчилар ҳам топилиши мумкин”, деб таъкидлаб ўтган учувчи.
Учувчи Энди Керр йўловчиларга улар учадиган самолётнинг ёши ҳақида ҳеч нарса демайди. “Биз учаётган самолёт 1968 йилда қурилгани ҳақида гапирмайман”, дейди учувчи.
Рэндалл Каммингс эса йўловчилардан парвозлар ўртасидаги танаффусларда тозалаш ишларига кам вақт ажратилишини яширади. “Баъзида вақт шунчалик кам бўладики, тозаловчилар чиқиндиларни йиғиштириб, қулоқчин ва адёлларни олиб кетишади, холос. Йиғилувчи столик ва бошқа сиртлар дезинфекция қилинмайди. Ҳожатхона ҳам тегишлича тозаланмайди”, дейди Каммингс.
Яна бир учувчи Стюарт Ландаунинг таъкидлашича, у йўловчилар билан ноқулай мулоқот қилишдан қочади. “Мен бирор хато ёки аҳмоқона иш қилсам, йўловчилар бундан хабар топмайдилар. Айтилиши лозим бўлмаган баъзи нарсалар бор”, деб айтади учувчи.
Мавзуга оид
14:01 / 15.11.2024
Лавров самолётига хорижда ёнилғи қуйишдан бош тортишаётганидан шикоят қилди
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
12:02 / 02.11.2024
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
11:56 / 02.11.2024