Жаҳон | 23:19 / 26.10.2018
10086
1 дақиқада ўқилади

Мексикада одамларни уриб кетган ҳайдовчи оломон қилинди

Фото: Flickr / Tobias

Мексиканинг Мехико штатида ҳайдовчи катта тезликда зиёратчиларга бориб урилиши оқибатида 32 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Excelsior портали хабар берди.

Фожиа 26 октябрга ўтар кечаси Чалько муниципалитетида зиёратчилар маҳаллий черков томон йўл олаётганида юз берган. Автофалокатдан кейин зиёратчилар ҳайдовчини машинадан тортиб чиқариб, қаттиқ дўппослашган. Бунинг оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида жон берган. Таъкидланишича, жароҳат олганлар орасида 14 бола ҳам бўлган.

Яна бир автоҳалокат Тлальманалько муниципалитетида юз берган. Бу ерда полиция патрул машинаси одамларга бориб урилган. Оқибатда 6 киши жароҳат олган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид