Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср Россиядан янги МиГ-29 қирувчилари ва ракеталар олди
Миср ҳарбий-ҳаво кучлари Россиянинг “ҳаво-сирт” синфидаги товуш тезлигидан юқори, ўрта масофаларга мўлжалланган ракеталари ва МиГ-29М/М2 кўп мақсадли қирувчи самолётларини олди. Бу ҳақда Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий матбуот хизмати томонидан эълон қилинган суратларга иқтибос келтирган ҳолда Janes нашри хабар қилди.
Суратлардан бирида Россия томонидан етказиб берилган авиация техникаси билан танишиш учун авиабазага келган президент ҳарбийлар билан бирга икки кишилик МиГ-29М/М2 самолёти ва иккита Х-31 ракетаси олдида турган ҳолда тасвирланган.
Маълум қилинишича, Россия ва Миср ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасида 2014 йилда имзоланган 3,5 млрд долларлик шартномалар пакети бор. Келишувда Қоҳирага Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари, артиллерия, ўқотар қурол ҳамда авиация етказиб бериш кўзда тутилган.
Баъзи маълумотларга кўра, Россия Мисрга МиГ-29М/М2’дан 46 дона етказиб бериши керак. Ҳозирда Мисрга шартнома бўйича 6 та самолёт етказиб берилган.
Мавзуга оид
14:56 / 22.05.2025
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
19:47 / 13.05.2025
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди
08:40 / 13.05.2025