Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиззасигача сувга ботган олтовлон: Уларни бу аҳволга солганларга жазо бериладими?
27 октябрь куни ижтимоий тармоқларда пахта даласи ёнидаги ариққа тушиб турган 6 нафар кишининг суратлари тарқалди.
Суратда кўриниб турибдики, олти нафар ходим қайсидир «айби» учун жазо сифатида тиззасигача ариқдаги сувга тушириб қўйилган.
Мазкур воқеа айнан қаерда ва қачон рўй бергани, суратларда айнан кимлар тасвирлангани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўзининг «Фейсбук»даги саҳифасида «ушбу расмда суратга олинган жой ва шароитни аниқлашга ёрдам берувчи ҳар қандай маълумотлар ҳақида хабар беришингизни сўрайди», деб халққа мурожаат қилади ва боғланиш учун телефон рақамини ҳам қолдирган:
Телефон/Телеграм: +998 (95) 145-88-44.
Kun.uz таҳририяти ҳам фуқароларни бу тарзда таҳқирлаш, уларнинг ҳуқуқларини поймол этиш факти юзасидан ўз суриштирувини бошлаган. Воқеа юзасидан маълумотга эга бўлганлар уни @Uzmuxbir Телеграм аккаунтига ташлаб бериши сўралади.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025