Ўзбекистон | 13:59 / 27.10.2018
13908
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов Қозоғистонга борди

Қозоғистон Республикаси президенти ёрдамчиси — Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши котиби Габит Байжанов ва Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов раислигида, марказий давлат органлари раҳбарлари иштирокида ўтган музокаралар чоғида хавфсизликни таъминлашга доир долзарб масалалар кўриб чиқилган, деб хабар беради Оқўрда матбуот хизмати.

Фото: Оқўрда матбуот хизмати

Томонлар Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик ҳамда халқаро ташкилотлардаги ўзаро ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди.

Шунингдек, кун тартибига терроризм ва диний экстремизмнинг бўй кўрсатишига қарши курашиш, информацион ва киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик жиҳатлари, шунингдек, судланганларни жазони ўташ учун ўзлари фуқароси бўлган бўлган давлатларга топшириш масалалари олиб чиқилди.

Фото: Оқўрда матбуот хизмати

Учрашув доирасида томонлар, шунингдек, сув билан боғлиқ муносабатлар масалалари бўйича йўл харитаси пунктларининг бажарилишининг дастлабки натижаларини кўриб чиқишди.

Иш якунлари бўйича икки мамлакатнинг тегишли давлат органларига аниқ топшириқлар берилди. Хавфсизлик кенгаши аппаратлари ўртасидаги маслаҳатлашувлар Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарларининг топшириғига кўра, доимий асосда ўтказилиб келинмоқда.

Фото: Оқўрда матбуот хизмати

Мавзуга оид