Спорт | 20:45 / 27.10.2018
7010
2 дақиқада ўқилади

Вальверде: «Яраланган «Реал» икки карра хавфли»

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Примера навбатдаги туридан ўрин олган «Реал»га қарши ўйиндан олдин, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Класико мавсумнинг бошқа ўйинлари олдида алоҳида ажралиб туради. Бунда рақибнинг қандай ҳолатда эканининг аҳамияти йўқ. Менимча, яраланган «Реал» икки карра хавфлироқ, шу туфайли ҳам, ишлари жойида бўлган «Реал»га қарши ўйнашни афзал кўрган бўлардим. 

«Реал» ҳам, «Барселона» ҳам жамоавий ўйинлари билан ном қозонган. Шу туфайли, Роналду ва Мессининг йўқлиги ўйинга таъсир қилмаса керак. Кимдир уларсиз Класико ўлади деган эди, аммо бу бекор гап! Класико улар туғилмасидан олдин ҳам буюк ўйин бўлган, ҳозир ҳам шундай ва келажакда ҳам шундайлигича қолади», - деди Вальверде.

«Барселона» - «Реал» ўйини 28 октябрь куни соат 19:15да бошланади.

Мавзуга оид