Ўзбекистон | 14:04 / 29.10.2018
62927
1 дақиқада ўқилади

Хориждан пул ўтказмалари асосан қайси вилоятларга юборилиши маълум бўлди

Фото: Getty Images

2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида айрим ҳудудлар аҳоли умумий даромадлари таркибида республика ташқарисидан келиб тушган пул ўтказмаларининг улуши сезиларли даражада юқори бўлиб, Хоразм (30,2%), Самарқанд (24,8%), Андижон (24,4%) вилоятларида энг юқори улушни ташкил этди.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, шунингдек, Бухоро (22,6%), Наманган (21,9%), Сурхондарё (21,0%), Фарғона (19,1%) ва Қашқадарё (18,2%) вилоятларида ҳам республика даражасидан юқори улушни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи маълум қилинганди.

2018 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 684,5 минг сўмни (иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд) ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 22,9%га ўсишни таъминлади.

Мавзуга оид