Венециянинг 75 фоиз ҳудуди сув остига кетди
Кучли шамоллар Венецияда сув сатҳининг кескин кўтарилишига олиб келди. Шаҳарнинг 75 фоиз ҳудуди сув остида қолган. Бу ҳақда ANSA ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, гап 2012 йилдан бери кузатилаётган энг кучли тошқин ҳақида бормоқда. Сув сатҳининг кўтарилиши сабабли маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар ҳаракатлана олиши учун вақтинчалик кўприклар ва сув усти тротуарларини ўрнатишга тўғри келган.
Фавқулодда хизматлар маълумотларига кўра, табиий офат оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, бир киши бедарак йўқолган.
Шаҳарнинг бош диққатга сазовор жойларидан бири – Сан-Марко майдони тўлиқ сув остида қолган.
Маълум қилинишича, шаҳарда сув сатҳи денгиз сатҳидан 150 смдан юқорироққа кўтарилган. Ваҳоланки шаҳарда сув сатҳи 110 смдан ошганда фавқулодда вазиятдан огоҳлантирувчи сиреналар янграй бошлайди. Сув сатҳининг 120 смдан ошиши эса оролда жойлашган шаҳарнинг тўлиқ сув остида қолишини англатади.
Мавзуга оид
09:51 / 06.11.2024
Испаниядаги сув тошқини: 89 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланяпти
10:10 / 02.11.2024
Испанияда тошқин қурбонлари сони 200 кишидан ошди
09:10 / 01.11.2024
Испанияда тошқинлар қурбонлари сони 150 кишидан ошди
08:50 / 31.10.2024