Жаҳон | 20:21 / 31.10.2018
8118
1 дақиқада ўқилади

Эйфел минорасининг бир қисми сотувга қўйилади

Фото: Scanpix/AFP

Парижда Artcurial аукцион уйида Эйфел минорасидан 1983 йилда демонтаж қилинган зинапоянинг бир қисми сотувга қўйилади. Маълум қилинишича, миноранинг бу қисми 4 метрдан кўпроқ баландликка эга ва 25 та зинадан иборат. 

Ушбу экспонат миноранинг 2- ва 3-сатҳларини боғлаган, 1889 йилдаги оригинал зинапоянинг бир секцияси ҳисобланади. Аукцион 27 ноябрда ўтказилади. Зинапоянинг бошланғич нархи 60 минг евро қилиб белгиланган ва у аукционгача кўргазмада туради. 

Зинапоя Эйфел минорасининг охирги иккита сатҳлари орасида лифт ўрнатилгандан кейин ечиб олинган. Зинапоянинг пўлат қисми 2 метрдан 9 метргача баландликдаги 24 та секцияга кесилган.

Ҳозирда зинапоянинг бу қисмлари нуфузли ташкилотлар ва хусусий коллекцияларда сақланади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид