Фан-техника | 21:10 / 31.10.2018
13180
1 дақиқада ўқилади

Хитой компанияси иккита дисплейли смартфон чиқарди

Фото: GSMArena

Хитойнинг ZTE компанияси иккита дисплей билан жиҳозланган nubia X смартфонини яратди. Қўшимча дисплей унинг орқа томонида жойлашган. 

Смартфоннинг асосий дисплейи 6,26 дюймли ва 1080×2280 пикселли. Қўшимча дисплей кичикроқ ўлчам ва соддароқ кўрсаткичларга эга: 5,1 дюймли ва 720×1520 пикселли.

Қурилмада селфи олиш учун камера мавжуд эмас. Бунинг учун қўшимча экрандаги тасвирдан фойдаланиб асосий камерадан фойдаланиш мумкин.

Асосий камера 16 Мпли ва 24 Мпли иккита модулдан иборат. Қурилма Snapdragon 845 процессори негизида ишлайди, тезкор хотираси ҳажми 6 Гбдан 8 Гбгачани, ички хотирасиники эса 64 Гбдан 256 Гбгачани ташкил қилади. Қурилма батареясининг сиғими 3800 мА-соат. 

Қурилманинг нархи 473 долларни ташкил қилади. 

 

2221739.jpg
2221740.jpg
2221741.jpg
2221742.jpg
2221743.jpg

Мавзуга оид