Ўзбекистон | 21:10 / 31.10.2018
140436
2 дақиқада ўқилади

Вазирлар Маҳкамасида Агросаноат соҳасига вақтинча масъул тайинланди

Бугун, 31 октябрь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродовга янги вазифа топширилган.

«Kun.uz» манбаси хабар қилишича, Президент админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов президент топшириғига кўра, бош прокурорга Ўзбекистон ҳукуматида янги вазифа топширилганини маълум қилган.

Эндиликда Бош прокуратурага Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг самарали фаолият олиб боришида кўмаклашиш  ва бу соҳада қонуннинг қатъий ижросини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зойир Мирзаев шов-шувли равишда ишдан бўшатилганди

Отабек Муродов
Фото: KUN.UZ

Маълумот учун, Отабек Муродов 1975 йили Қашқадарё вилоятида туғилган. Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Бош прокуратуранинг жиноятларни тергов қилиш бошқармаси алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси, Адлия вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

У 2002 йили Президент фармонига кўра «Жасорат» медали билан тақдирланган. 2017 йил мартида Ўзбекистон Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган. У 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси ҳисобланади. 

Мавзуга оид