Golden Foot соврини Эдинсон Каванига топширилди
Уругвай терма жамоаси ва «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани Golden Foot мукофотининг 2018 йилги лауреати деб топилди. У ушбу эътироф учун рақобатда Криштиану Роналду, Лионель Месси ва Луис Суарес каби ҳамкасбларини ортда қолдирган.
Golden Foot («Олтин оёқ») соврини футболдаги ютуқлари ва шахсий фазилатлари учун 28 ёшдан ошган ўйинчиларга топширилади. Ҳар йили халқаро журналистлар томонидан танлаб олинган 10 нафар номзод интернетда овозга қўйилади ва ғолиб шу асосда аниқланади. Мукофот соҳиби Монакодаги The Champions Promenade`да оёқ изларини қолдиради.
2003 йилдан бошлаб топшириб келинаётган ушбу совринга сўнгги ўн йилда Роналдиньо, Франческо Тотти, Райан Гиггз, Златан Ибраҳимович, Дидье Дрогба, Андрес Иньеста, Самуэль Это`О, Жанлуижи Буффон ва Икер Касилья каби ўйинчилар лойиқ кўрилган.
Таъкидлаш жоиз, Кавани Golden Foot мукофотини қўлга киритган илк уругвайлик футболчига айланди.
Мавзуга оид
23:59 / 29.07.2023
Кавани – «Бока Хуниорс» футболчиси
12:53 / 06.10.2020
«МЮ», «Арсенал» ва «Бавария» фаол, «Барселона» янги футболчи олмади. Сўнгги кундаги асосий трансферлар
15:45 / 05.10.2020
Европада трансферларнинг сўнгги куни. Ким қаерга ўтиши кутилмоқда?
17:10 / 04.10.2020