Ўзбекистон | 22:07 / 02.11.2018
97555
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳар ҳокимлари жазога тортилди

2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Тошкент вилоятидаги барча туман ва шаҳар ҳокимларига нисбатан интизомий жазо қўлланиши маълум қилинди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, қишлоқ хўжалиги ишларида сусткашликка йўл қўйгани ва фаолиятидаги камчиликлари туфайли 22та туман(шаҳар) ҳокимлари ойлик маошларининг 30 фоизи миқдорида жаримага тортилди. 

Тошкент вилояти ҳокимининг таъкидлашича, вилоятнинг исталган ҳудудида пахта йиғим-терим мавсуми бўйича ишлар юқори даражада ташкил этилса, ана шу ҳудуд ҳокимлиги хизмат машиналари билан рағбатлантирилади. 

Эслатиб ўтамиз, шу куни йиғилишда Бош прокурорнинг қишлоқ хўжалиги бўйича янги ўринбосари - Рашид Раҳматов лавозимига тайинлангани айтилганди. Ушбу тайинлов расман 3 ноябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Мавзуга оид