Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ла Лига. «Реал» сўнгги дақиқаларда «Вальядолид» қаршилигини синдирди
Испания чемпионати 11-туридан ўрин олган бир ўйин якунланди.
«Реал» ўз майдонида «Вальядолид» билан беллашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи Сантьяго Соларининг илк ўйини эди.

Мухлислар голларни узоқ кутишди. 83-дақиқада Винисиус зарбасидан сўнг, Альба тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди. 88-дақиқада Рамос пенальтини аниқ амалга оширди.
Турнир жадвалидаги тўғридан-тўғри рақиб устидан қозонилган ғалабадан сўнг, «Реал» 17 очко билан 9-ўриндан 6-ўринга кўтарилди, «Вальядолид» эса 16 очкоси билан 6-ўриндан 8-ўринга тушиб қолди.
Ла Лига, 11-тур
Реал Мадрид – Вальядолид 2:0 (0:0, 2:0)
3 ноябрь, «Сантьяго Бернабеу» стадиони
Голлар: 1:0 – 83, автогол Альба, 2:0 – 88, пенальти Рамос.
Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Регилон, Одриосола, Начо, Модрич, Каземиро (Иско, 56), Асенсио (Винисиус Жуниор, 73), Кроос, Бэйл (Васкес, 71), Бензема.
Вальядолид – Масип, Калеро, Альба, Мартинес, Антоньито, Суарес (Плано, 76), Мичел, Тони (Верде, 69), Алькарас, Мойяно (Чоп, 85), Унал.
Огоҳлантириш: Асенсио (45).
Мавзуга оид
16:55 / 23.05.2025
«Реал» Карло Анчелотти кетишини эълон қилди
19:12 / 18.05.2025
«Чўксанг каттароқ денгизда чўк». Гулернинг онаси, Мадриддаги саргузаштлари ва зилзиладан омон қолган мухлиси ҳақидаги ҳикояси
12:45 / 27.04.2025
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади
02:38 / 03.04.2025