Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда толиблар томонидан ҳафта ичида иккинчи ҳарбий база босиб олинди
“Толибон” ҳаракати жангарилари Афғонистон марказидаги ҳарбий базани босиб олишди. Бу ҳақда Pajhwok ахборот агентлиги маълум қилди.
Урузган вилояти маъмурий маркази Таринкот шаҳри яқинида жойлашган базанинг босиб олингани вилоят кенгаши ва мамлакат мудофаа вазирлигида тасдиқланган. Бироқ томонлар кўрган талофатлар маълум қилинмаган.
Бу орада “Толибон” вакиллари афғон ОАВга ҳарбий базанинг босиб олиниши вақтида 10 аскар ўлдирилгани ва 13 нафари асирга олинганини маълум қилишган.
Бу база жорий ҳафта давомида жангарилар томонидан босиб олинган иккинчи базадир. 2 ноябрга ўтар кечаси Фарёб вилоятидаги Ширин-Тагаб ва Давлатобод уездлари ўртасида жойлашган, жамоат хавфсизлиги полициясининг муҳим базаси Пул-и-Ача жангарилар назоратига ўтган.
Жангарилар ҳужум вақтида 17 полициячини асирга олган, 4 та танк, 2 та реактив қурилма, ўқотар қурол ва ўқ-дорини қўлга киритган. Тўқнашувлар вақтида 10 дан кўпроқ жангари ўлдирилган.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025