Иқтисодиёт | 23:33 / 05.11.2018
10220
1 дақиқада ўқилади

Эрон банклари SWIFT тўлов тизимидан узиб қўйилди

Фото: СС0 Public Domain

Эрон банклари SWIFT халқаро тўлов тизими ёрдамида халқаро операцияларни амалга ошириш имконидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди

Энди тизимдан узилган банклар халқаро тўлов операцияларини амалга ошира олмайди. Шунингдек, кўплаб давлатларда SWIFT форматида амалга ошириладиган ички операцияларни ўтказиш билан ҳам муаммолар вужудга келиши мумкин.

SWIFT’да таъкидланишича, ушбу қарор халқаро банк тизимида барқарорликни сақлаб қолиш учун қабул қилинган. Банклар тизимдан айнан қандай узиб қўйилгани маълум қилинмаган.

5 ноябрдан АҚШнинг Эронга қарши янги санкциялари кучга кирди.   

Мавзуга оид