Ўзбекистон | 21:40 / 06.11.2018
35198
1 дақиқада ўқилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 ноябрдаги қарорига мувофиқ, Сарвархон Мунавархонович Бузрукхонов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Сарвархон Бузрукхонов ушбу лавозимга тайинланишидан олдин Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

У энди вазирнинг молия масалалари бўйича ўринбосари ҳисобланади.

Сарвархон Бузрукхонов  1969 йилда туғилган, маълумоти олий, 1993 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди, доцент.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидовнинг 4 нафар ўринбосари бор. Булар Сарвархон Бузрукхоновдан ташқари, биринчи ўринбосар Одил Абдураҳмонов, шунингдек, Касб-ҳунар таълими маркази директори Муродилла Холмуҳамедов ва фан бўйича ўринбосар Узоқбой Бегимқулов ҳисобланади.

Мавзуга оид