Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Кореяда Ким Чен Ин суратлари илк бор оммавий намойиш қилинди
Шимолий Кореяда мамлакат етакчиси Ким Чен Иннинг суратлари илк бор оммавий намойиш қилинди. Бу ҳақда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар берди.
Шимолий Кореяга келган Куба етакчиси Мигел Диас-Канель билан учрашув вақтида икки давлат етакчисининг суратларини Пхеньян халқаро аэропортида кўриш мумкин бўлган.
“Шимолий Корея асосчиси Ким Ир Сен ва унинг ўғли Ким Чен Ирнинг суратлари мажбурий равишда ҳар бир давлат муассасаси ва ҳар бир хонадонда осиғлиқ туради, бироқ Шимолий Кореяда Ким Чен Иннинг сурати илк бор расман намойиш қилинмоқда”, деб қайд қилиб ўтилган Жанубий Корея ахборот агентлигида.

Жанубий Кореяда Ким Чен Ин суратининг намойишга қўйилиши унинг шахсига сиғиниш бошланганидан дарак бериши ҳақидаги фикрга келинган.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди
19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
17:46 / 09.05.2025