Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яманнинг 14 млн фуқаросига очлик хавф солмоқда
БМТ маълумотларига кўра, фуқаролик уруши гирдобида қолган Яманнинг 8 млнлик аҳолиси озиқ-овқат етишмаслигига тўқнаш келди. Бу ҳақда тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори ва ҳуқуқ ҳимоячиси Тавакул Кармон Истанбулда очилган, “Яман: уруш хавфи ва тинчлик имконлари” мавзусидаги анжуманда маълум қилди. Анжумандан мақсад Яманнинг ички, ташқи, халқаро муаммоларини ёритишдан иборат.
“БМТ маълумотларига кўра, Яманнинг 8 млндан кўпроқ аҳолиси озиқ-овқатга муҳтожлик сезмоқда. Яманда 2 млндан кўпроқ бола ва деярли 2 млн ҳомиладор аёл ёрдамга муҳтож. 14 млн кишига очлик хавф солмоқда, бу эса Яман умумий аҳолисининг ярмини ташкил қилади”, деб айтган Кармон.
Унинг айтишича, анжумандан мақсад Яман муаммоларига эътибор қаратиш ва уларни ҳал қилиш йўлларини излашдан иборат.
“Яманда сўнгги 4 йил ичида уруш ва давлат тўнтаруви оқибатида вужудга келган фавқулодда мураккаб жараёнлар юз бермоқда. Жумладан, бу вазият Яманда қуролланган гуруҳларнинг шаклланишига сабаб бўлмоқда ва бу жуда хавфли тенденциядир”, деб айтган ҳуқуқ ҳимоячиси.
Кармоннинг таъкидлашича, “араб баҳори” таъсири давомида Яманда адолат, эркинлик ва демократия талаблари қўйилганди.
“Шу билан бирга демократияни талаб қилганларга хавф яратган қарши томон шаклланди. Натижада кўплаб сиёсий гуруҳлар ва экстремистлар пайдо бўлишига замин яратилган”, деб қўшимча қилган Кармон.
Унинг айтишича, бундай иғволар ғарб давлатлари ёрдамида ишлаб чиқилган.
Яманда 2014 йилдан бери ҳусийлар ва ҳукумат кучлари ўртасида қуролли тўқнашув давом этиб келмоқда.
Мавзуга оид
17:19 / 18.05.2025
Дунёда қарийб 300 млн киши очлик ёқасида экани маълум қилинди
15:41 / 15.05.2025
Исроил армияси яна Яман портларини эвакуация қилишга чақирди
20:17 / 09.05.2025
АҚШ Ямандаги ҳужумларига 1 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлади
18:47 / 07.05.2025