Спорт | 08:50 / 08.11.2018
19787
2 дақиқада ўқилади

Мэйуэзер япониялик кикбоксчи билан жанг қилишга розилик бермаганини айтди

Фото: AFP

Америкалик боксчи Флойд Мэйуэзер япониялик кикбоксчи Тенсин Нацукава билан жангга розилик бермаганини айтди. У бу ҳақда инстаграмда маълум қилган.

“Энди мен Токиога узоқ давом этган ва оғир сафардан кейин яна Америка ерида турганимда, мухлисларимга ва медиага 31 декабрга белгиланган воқеа бўйича мурожаат қилмоқчиман. Гапни мен, Флойд Мэйуэзер, Тенсин Нацукава билан расман жангга розилик бермаганимни тушунтиришдан бошлаш керак. Бундан ташқари, мен Японияга бормагунимча унинг номини ҳеч қачон эшитмаганман ҳам”, деб таъкидлаб ўтган Мэйуэзер.

Унинг айтишича, гап Rizin япон ташкилоти спортчиси билан кўргазмали жанг ҳақида кетган. Дастлабки келишувларга кўра, бу жанг тор доирадаги шахсларга мўлжалланган бўлиб, телевидение орқали трансляция қилинмаслиги керак эди.

41 ёшли боксчи нотўғри маълумот берилгани учун узр сўраган ва матбуот анжуманда эълон қилинган маълумотлардан карахт ҳолга тушганини айтган. 

Ушбу жанг Мэйуэзернинг ММАдаги илк жанги бўлиши кутилаётган эди.

5 ноябрда Rizin бош директори Мэйуэзер 20 ёшли Нацукавага қарши рингга чиқишини эълон қилганди. Мэйуэзер билан жанг қилган ирландиялик Конор Макгрегор америкаликнинг ўзидан анча тажрибасизроқ кўринган япон билан жанг қилиш қароридан аччиқ билдириб, америкаликни ижтимоий тармоқларда мазах қилган. 

Мавзуга оид