Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Жаҳон божхона ташкилоти раҳбари билан учрашди
Ўзбекистоннинг Бельгиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дилёр Ҳакимов Жаҳон божхона ташкилоти (ЖБТ) бош котиби Кунио Микурия билан Брюсселда учрашув ўтказди.
Ҳакимов Микуриянинг мандати янги 5 йиллик муддатга узайтирилгани билан табриклади. Ўз навбатида Микурия Ўзбекистонга бу лавозимга қайта сайланишида кўрсатган қўллаб-қувватлови учун миннатдорлик билдирган.
Микурия жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида охиги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган катта кўламли ислоҳотлар ортидан катта қизиқиш билан кузатаётгани ва ЖБТ бунда чегараларнинг очиқлиги, Ўзбекистон бозорига кириш ва Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган ижобий трендни кўраётганини таъкидлаб ўтган.
Учрашувда ЖБТ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилишдаги саъй-ҳаракатларини қутлаши ва ЖСТга киришида кўмак кўрсатишга тайёрлиги таъкидлаб ўтилган.
Микуриянинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши миллий иқтисодиётнинг жаҳон савдо тизимига интеграциялашувига туртки беради, ўзбек маҳсулотларининг рақобатбардошлигини оширади.
Мавзуга оид
20:45 / 14.06.2021
Cadillac One. Брюссель сафарида Байденга ҳамроҳлик қилувчи 10 тонналик «махлуқ» ҳақида нималар маълум?
19:51 / 08.04.2020
Европарламент биносига бошпанасизлар жойлаштирилади
21:51 / 16.11.2019
Брюсселда сигарет қолдиғини ерга ташлаганлик учун 200 евро жарима жорий этилди
18:35 / 14.11.2019