Семизлик ва уйқуда нафас олишнинг тўхташи орасида боғлиқлик борми?
Одамлар орасида ортиқча вазнга эга бўлганлар сони ортиб бориши билан апноэ - уйқуда вақтинча нафас ололмасликдан азият чекаётганлар сони ҳам ортиб бормоқда. Бу эса, миокард инфаркти ёки инсульт каби касалликлар хавфини оширади, дейишмоқда экспертлар. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
«Олимлар АҚШда 10 йил оралиқда ўтказилган иккита тадқиқот натижасида уйқуда апноэга учраш ҳоллари қарийб 10 фоизга ошганини аниқлашди. Аниқроқ айтганда, тадқиқот аввалида апноэга учраш ҳоллари 2-4 фоиз кишида учраган бўлса, 10 йилдан сўнг, 10 фоиздан ортиқ бўлган. Буни ортиқча вазнли кишиларнинг ортиши билан боғлашмоқда», — деган Сеченов номидаги Моосква тиббиёт университети уйқу тиббиёти бўлими мудири Михаил Полуэктов.
Унинг қўшимча қилишича, апноэ — миокард инфаркти, мия инсульти ва атеросклероз каби касалликларнинг алоҳида аломатларидан биридир. Бундан ташқари, кислород етишмовчилигида инсон ақлий қобилиятлари ҳам ёмонлашади.
Ўз навбатида, Москва тиббиёт университети кардиолог шифокори Александр Калинкиннинг билдиришича, апноэ кўплаб гормонлар ишлаб чиқарилиш жараёнини бузади.
Мавзуга оид
17:18 / 17.10.2024
Британия ҳукумати ортиқча вазнли ишсизларга оздирувчи укол таклиф қилмоқчи
22:21 / 13.11.2018
Семизлик ва депрессия ўртасида ўзаро боғлиқлик борлиги аниқланди
20:58 / 03.02.2018
Олимлар ҳуррак отишнинг энг катта хавфини маълум қилишди
12:55 / 08.11.2017