Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиландлик тадбиркор Fortune журналини 150 млн долларга сотиб олди
Американинг Meredith Corp медиахолдинги ўзининг Fortune журналини 150 млн долларга сотди. Таиландлик тадбиркор Чатчавал Жиараванон унинг эгасига айланди. Ўзаро келишув шу йилнинг охирига қадар амалга ошади.
Жиараванон Таиланддаги озиқ-овқат саноати, чакана савдо, телекоммуникация, электрон тижорат, фармакология, автомобилсозлик ва молия соҳаларида активларга эга бўлган Charoen Pokphand Group компанияси эгаси бўлган оила аъзосидир.
Жиараванон Fortune журналини шахсий маблағига сотиб олмоқда. Алан Маррей Fortune президенти лавозимини сақлаб қолади, таҳририят ходимлари эса Нью-Йоркда ишлашни давом эттиришади.
Журналнинг биринчи сони 1930 йилда чиққан. Журнал ўзининг Fortune 500 «40 дан 40 гача» каби рейтинглари билан машҳур.
2018 йилда Fortune нашрининг даврийлиги 2017 йилги 17та сондан 12та сонга тушиб кетди, адади эса биринчи ярим йилликда 752 202 нусхага қисқарди.
Мавзуга оид
23:57 / 02.05.2025
Таиландда Сибир куйдиргисидан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди
19:45 / 28.04.2025
Таиландга борадиганлар учун янги талаб жорий этилди
17:41 / 25.04.2025
Таиланд полициясига тегишли самолёт қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
20:02 / 18.04.2025