Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронлик аёллар 35 йиллик тақиқловдан кейин футбол майдонига қўйилдилар
Юзлаб эронлик футбол мухлисалари 10 ноябрда Теҳронда ўтган Осиё Чемпионлар лигаси финали жавоб учрашувига ташриф буюра олдилар. Маълум қилинишича, стадионга келган аёлларнинг аскарияти ўйинчиларнинг яқинлари ва аёллар футбол жамоалари аъзолари бўлган.
Мухлисалар узоқ кутилган рухсатни FIFA Эрон ҳукумати билан олиб бораётган музокаралар натижасида олишган. FIFA Эронда аёлларга футбол учрашувларига ташриф буюришга 35 йилдан кўпроқ вақтдан бери амал қилаётган тақиқловнинг бекор қилинишида ёрдам бермоқчи.
Аввалроқ эронлик аёллар Боливия терма жамоаси билан ўтказилган ўртоқлик учрашувига қўйилгандилар, бироқ ўйиндан кейин тақиқлов яна кучга кирган. Жорий йил мартида 35 нафар эронлик мухлиса икки маҳаллий жамоанинг ўйинини кўриш учун майдонга кирмоқчи бўлганда ушланганди.
Мусобақада эса Япониянинг «Кашима Антлерс» клуби ғолиб бўлди. Икки ўйиндан иборат финалнинг жавоб учрашувида япон клуби сафарда Эроннинг «Персеполис» клуби билан 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этди. Дастлабки баҳсда 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритган японияликлар нуфузли совринни қўлга киритдилар.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025