Спорт | 10:00 / 11.11.2018
38046
1 дақиқада ўқилади
Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги рақибини биринчи раунддаёқ нокаут қилди
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев Чикагода ўзининг 15-жангини ўтказди.
Ушбу жангда Эргашевга америкалик Зака Рэмси рақиблик қилди. 8 раундга мўлжалланган жанг биринчи раунддаёқ якунланди - америкалик боксчи илк раунддаёқ нокаутга учради.
Маълумот учун, Рэмси проф рингда 13та жанг ўтказиб, уларнинг 8тасида ғалаба қозонган (4таси нокаут билан). 5 маротаба мағлуб бўлган (3 маротаба нокаутга учраган).
Шоҳжаҳон Эргашев учун эса бу 15-жангдаги 15-ғалаба бўлди. У жангларининг 14тасида рақибларини нокаутга учратган.