Бундеслигада тур якунлари: «Бавария» бешинчи ўринга тушиб қолди

«Айнтрахт» Бундеслиганинг 11-турида «Шальке 04» билан ўйнади. Франкфуртдаги «Коммерцбанк-Арена» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиндаги биринчи гол Лука Йович томонидан урилди, у 61-дақиқада Анте Ребичнинг пасидан унумли фойдаланди. Иккинчи бўлим давомида Йович дублни расмийлаштирди, иккинчи гол урилишида унга яримҳимоячи Филип Костич ассистентлик қилди. Ўйиннинг 80-дақиқасида ҳужумчи Себастьен Аллер ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Бу ғалабадан кейин «Айнтрахт» очколари сонини 20тага етказди ва Германия чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилди, франкфуртликлар тўплар нисбати устунлиги эвазига Мюнхеннинг «Бавария»сини ортда қолдирган (20). «Шальке 04» эса 10 очкоси билан 14-ўринда жойлашган.
Кейинги турда «Айнтрахт» «Аугсбург» меҳмони бўлади, «Шальке 04» «Нюрнберг»ни қабул қилади. Икки ўйин ҳам 24 ноябрга белгиланган.
Германия чемпионати
11-тур
Айнтрахт Ф – Шальке 3:0 (0:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 61 Йович, 2:0 – 73 Йович, 3:0 – 80 Аллер.
Айнтрахт Ф – Трапп, Абраам, Хасебе, Ндика, да Кошта, де Гузман, Фернандес (Штендера, 87), Костич (Таватха, 90), Ребич, Аллер, Йович (Гачинович, 82).
Шальке – Фэрманн, Стамбули, Сане, Настасич, Бенталеб, Калиджури, Шопф, Сердар (Маккенни, 65), Ут (Коноплянка, 54), Эмболо (Харит, 83), Бургшталлер.
Огоҳлантиришлар: Бенталеб (31), Сане (73).
Бу турда «Бавария» Дортмунднинг «Боруссия» клубига ютқазганди (2:3).
Жамоа энди турнир жадвали пешқадами бўлмиш дортмундликлардан 7 очко ортда қолган. Стартдаги 11 турда 20 очко олиш – «Бавария»нинг кейинги 8 йилдаги энг ёмон кўрсаткичидир. 2010/11 йилги мавсумда Луи ван Гаал жамоаси мавсум бошидаги 11 ўйинда 16 очко олганди. Ўша мавсумда «Бавария» иккинчи ўринни эгаллаганди.
«Бавария» ҳали ҳеч қачон 11 турдан кейин турнир жадвали пешқадамидан 7 очко қолган мавсумида чемпион бўла олмаган.
Тур ўйинлари
Турнир жадвали
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Мавзуга оид

07:58 / 05.05.2025
«Бавария» 34-марта Германия чемпионлигини қўлга киритди

12:21 / 09.04.2025
«Интер» «Бавария»ни қарши ҳужумларда жазолади

03:05 / 06.03.2025
«ПСЖ» «Ливерпул»га аламли тарзда ютқазди, «Барса» 10 киши бўлиб ғалаба қозонди

14:17 / 30.01.2025