«Тошкент 2025: Ўзгариш» лойиҳаси тақдимоти ўтказилди
Тошкент шаҳар ҳокимиятида «Тошкент 2025: Ўзгариш» лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур тақдимотда сўзга чиққан Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтнинг янгича кўриниши, ундаги ўзгаришлар, лойиҳанинг аҳамияти, жалб қилинадиган хорижий ва маҳаллий экспертлар ҳақида маълумот берди.
Youtube'да кўриш
Mover.uz'да кўриш
— Мазкур лойиҳа, энг аввало, шаҳарликлар учун ишга туширилмоқда, — деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев. — Бу пойтахтни ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегиясини яратишдаги биринчи фаза. Ривожлантириш бўйича аниқ режалар ҳамда уларни амалга оширишни баҳолашнинг шаффоф индикаторларисиз яхши натижаларга эришиб бўлмайди, — дея таъкидлади у.
Мазкур лойиҳа маъмурий ислоҳотлар, иқтисодий ривожланиш стратегияси, шаҳарсозлик режалари, уй-жой коммунал хўжалиги, ижтимоий соҳа ва инклюзив ривожланиш ҳамда экология йўналишларини ўз ичига олади.
Лойиҳанинг асосий мақсади пойтахт иқтисодиёти рақобатбардошлилигини таъминлаш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ва барқарор ривожлантиришдан иборат. Маълумотларга кўра, лойиҳани амалга ошириш ва режалаштириш учун 2019 йил якунига қадар мутахассислар билан ҳисоботларни тайёрланади. Биринчи фазада шу йилнинг ноябрь ойида жамоани шакллантириш, якуний методология, мақсадларни аниқлаб олиш, мавжуд маълумотларни йиғиш ишлари амалга оширилади. Декабрь ойида эса илк босқичдаги маълумотлар йиғилиб, йўл харитаси тузилади. Стратегияга старт берилади.
2019 йилнинг сентябрь ойига қадар эса 2025 йилга мўлжалланган Ягона Стратегия ишлаб чиқилади, йўл харитаси бўйича якуний ҳулосалар, дизайн шунингдек, натижалар ўрганиб чиқилади. 2019 йилнинг октябрь ойида эса лойиҳани амалга ошириш бўйича давомий консултациялар ўтказишни режалаштирилган.
Лойиҳа ташаббускорлари томонидан 20 та очиқ муҳокама ва семинар ташкил этилиши, уларда Жамоатчилик кенгаши экспертлари ва истовчилар уни амалга оширишни муҳокама қилишлари кутилмоқда.
Мавзуга оид
07:32
Тошкентда жамоат транспорти иши 24 соатлик режимга ўтказилиши мумкин
23:47 / 26.11.2024
Тошкентда юк машинаси билан тўқнашган Isuzu ҳайдовчиси ҳалок бўлди
21:14 / 26.11.2024
Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган машиналар устига дарахт шохи қулади
21:02 / 26.11.2024