Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Кореяда 10 дан кўпроқ махфий ракета базаси аниқланди
Шимолий Кореяда 13 та махфий ракета базаси аниқланди. Бу ҳақда Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази докладида маълум қилинди.
Тахминларга кўра, Шимолий Кореяда 20 га яқин махфий база мавжуд. Марказ мутахассиси Жозеф Бермудеснинг айтишича, Шимолий Корея АҚШ билан музокаралар олиб бораётганига қарамай, ушбу объектларни ишчи ҳолатда сақлайди. Бу объектларда инфратузилмани яхшилаш бўйича кичик ишлар олиб борилмоқда.
Базалар чекка тоғ ҳудудларида жойлашган бўлиб, уларда турли масофаларга мўлжалланган баллистик ракеталар сақланиши мумкин. Бу ракеталардан энг йириги АҚШ ҳудудигача етиб бориши мумкин. Бермудеснинг таъкидлашича, ушбу объектларда пуск қурилмалари йўқ. “Шу билан бирга, фавқулодда вазият ҳолатида базалардан ракеталар отилиши мумкин”, – деб ёзган мутахассис. Унинг айтишича, Жанубий Корея чегарасидан унча узоқ жойлашмаган Сакканмол базаси ишчи ва яхши тайёрланган кўринишга эга.
12 ноябрда The New York Times нашри Сакканмол базаси тасвирлангани эҳтимол қилинаётган суратни чоп этди. Нашрнинг ёзишича, АҚШ разведкаси Шимолий Кореяда 16 та махфий объект аниқлаган.
Таъкидланишича, аввал Пхеньян аниқланган базалар мавжудлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган. Таҳлилчиларнинг айтишича, барча ядровий объектларнинг ҳисобга олиниши Шимолий Кореяни ядровий қуролсизлантириш дастурининг муҳим қисми ҳисобланади.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
13:00 / 06.05.2025
Шимолий Корея Россияга 15 минг меҳнат муҳожирини юборди
22:44 / 04.05.2025
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
18:19 / 28.04.2025