Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google Earth’да Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари пайдо бўлади
Google Earth ва шунга ўхшаш дастурларга жойлаштириш учун Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарлардаги диққатга сазовор жойларнинг 3D модели ишлаб чиқилиши кутилмоқда. 2025 йилгача бўлган даврда Туризмни ривожлантириш концепцияси лойиҳасида шунга оид маълумотлар тақдим этилди.
Шунингдек, лойиҳага кўра, Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида махсус бунёд этилаётган амфитеатрларда сайёҳларга намойиш қилиш учун 3D мэппинг форматидаги видеофильмлар ҳам яратилади.
Бундан ташқари, «Uzbek-cuisine.com» ягона реестрига хорижий мамлакатларда жойлашган ўзбек миллий таомлари тайёрланувчи ресторанлар рўйхати киритилади. Чет мамлакатлардан Ўзбекистонга оид сўровларни киритиб, яқин орадаги ўзбек миллий таомлари ресторанлари геолокациясидан фойдаланиш мумкин бўлади.
Концепция лойиҳасига кўра, республика таълим муассасаларида ЮНВТОнинг TedQual (Tourism Education Quality - Туристик таълим сифати) тизими бўйича туристик таълимни сертификатлаш халқаро тизими жорий қилинади.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
16:40 / 14.05.2025