Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон парламенти делегацияси Душанбега илк бор ташриф буюради
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуридинжон Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон парламент делегацияси икки қўшни давлат мустақиллиги тарихида биринчи марта Тожикистонга ташриф буюради.
Ўзбекистон парламентарийларининг ташрифи 19-22 ноябрь кунларига мўлжалланган, деб хабар бермоқда «АП» Тожикистон парламенти қуйи палатасининг халқаро ишлар, жамоат бирлашмалари ва ахборот бўйича қўмитаси раиси Олим Салимзодага асосан.
Ўзбекистон парламентдаги делегацияси Тожикистонга сафари чоғида республика президенти Имомали Раҳмон, мамлакат парламенти ҳар икки палатаси спикерлари Маҳмадсаид Убайдуллоев ва Шукуржон Зуҳуров билан учрашади.
Ўзбекистон Республикаси парламенти қуйи палатаси спикери ва унга ҳамроҳлик қилувчи шахслар «ТАЛКО кабель» заводининг фаолияти билан танишадилар ҳамда Нурек ГЭСга борадилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистонда Роғун ГЭС биринчи агрегати тайёр экани, у 16 ноябрда ишга туширилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:10 / 30.04.2025
Парламентда ғоялар тўқнашуви: Навбатдаги ялпи мажлис қандай ўтди?
19:36 / 22.02.2025
“Бюджетни депутатлар ёзиши керак” — парламентлар ҳақида иқтисодчи билан суҳбат
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024