Спорт | 08:23 / 16.11.2018
15147
1 дақиқада ўқилади

Флойд Мэйуэзерни япониялик кикбоксчи билан жанг қилишга кўндиришди

Фото: Getty Images

Америкалик боксчи Флойд Мэйуэзер япониялик кикбоксчи Тенсин Насукава билан жанги бўлиб ўтишини айтди. Бу ҳақда TMZ портали хабар берди. 

“Бу кўргазмали жангга ўхшаш бўлади, оёқ билан ҳеч қандай зарбалар бўлмайди. Мен унинг атрофида 9 дақиқа югуриб юраман. Ва бу албатта, тарихдаги энг қимматбаҳо кўргазмали жанг бўлади”, деб айтган спортчи.

5 ноябрда Rizin япон ташкилоти бош директори Нобуки Сакакибара Мэйуэзер 31 декабрда 20 ёшли Насукавага қарши ММА қоидалари бўйича рингга чиқишини маълум қилган. Бироқ кейинроқ боксчининг ўзи япон билан жанг қилишга розилик бермаганини айтган. Унинг айтишича, гап фақатгина тор доирадаги кўргазмали чиқиш ҳақида борган. Шундан кейин Rizin мухлислардан жанг атрофидаги мавҳумлик учун узр сўраган.   

Мавзуга оид