Ўзбекистон | 11:39 / 17.11.2018
16815
1 дақиқада ўқилади

Ергеодезкадастр қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди 

Фото: ygk.uz

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси ўринбосари - “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси директори тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4010-сон қарорига мувофиқ Акмал Алишерович Маматов Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси ўринбосари - “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси директори лавозимини эгаллади.

Давергеодезкадастр ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади. Давергеодезкадастр Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва ҳисобот беради. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади), туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, шунингдек қўмита тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар Давергеодезкадастрнинг ягона тизимини ташкил этади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид