Қозоғистоннинг дзюдо бўйича чемпиони ўлдирилди. У кўмир учун навбатда турган
Қозоғистоннинг Семей шаҳрида дзюдо бўйича республика чемпиони Жасулан Абиев ўлдирилди. Бу ҳақда Eurosport.ru хабар бермоқда.
12 ноябрь куни Жасулан Семей шаҳридаги (Шарқий Қозоғистон вилояти) Каражир кўмир конига борган. Гувоҳларнинг маълумотига кўра, дзюдочи навбатда турган эркаклардан бири билан муштлашиб кетган - рақиби Абиевнинг бошига жуда қалтис зарба берган, натижада дзюдочи вафот этди. Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши очилди, қотил Қозоғистон Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича 12 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Абиев - дзюдо бўйича Қозоғистон чемпиони ва турли мусобақаларнинг кўп карра совриндори, унинг вазн тоифаси 60 килограммгача бўлган.
Дзюдочи 2010 йилда спорт фаолиятини якунлаган ва бизнес билан шуғулланишни бошлаган. У 33 ёшда эди.
Мавзуга оид
12:47
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024