Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда никоҳ ёши ўзгарадими?
Ўзбекистонда никоҳ ёши ўзгариши мумкин. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова маълум қилди.
ЎзА’нинг ёзишича, Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Ўзбекистонда аҳолининг 98% оилаларда истиқомат қилиши ва 7 миллиондан ортиқ оилалар мавжудлигини айтган. Оилаларнинг бузилишининг бирламчи сабаби эса моддий қийинчиликлар эмас. Оиладаги тарбия, икки ёшнинг ахлоқи никоҳнинг мустаҳкамлигига кўпроқ таъсир этади.
Никоҳ ёшини катталаштириш бўйича эса хотин-қизлар қўмитаси ўз тавсияларини берган. Қўмита раиси ўринбосарининг айтишича, никоҳ қуриш учун рухсат этилган энг кичик ёш йигит ва қизлар учун бирдек, 18 этиб белгиланиши таклиф этилган. Бироқ, эрта турмушнинг салбий оқибатлари тарғиб этилишига қарамай, баъзи вилоятларда қизлар 16 ёшдан турмушга берилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда оила қуришнинг энг кичик ёши йигитлар учун 18, қизлар учун 17 ёш этиб белгиланган.
Мавзуга оид
11:28 / 22.07.2024
Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?
15:47 / 23.04.2024
“Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” – судя иқрори
11:39 / 25.03.2024
Хитойда 9 йилдан бери илк марта оила қуриш кўрсаткичи ошди
12:10 / 30.09.2023