Жаҳон | 00:14 / 17.11.2018
24461
1 дақиқада ўқилади

Зимбабведа 42 киши автобусда тириклайин ёниб кетди

Фото: Mediengestalter

16 ноябрда Зимбабведа йўловчи автобусида чиққан ёнғин оқибатида 42 киши ҳалок бўлди.

Фожиа мамлакат пойтахти Хараредан 550 км жанубда жойлашган Гванда шаҳри яқинида юз берган. Ёнғин чиқишига автобус салонидаги бензин канистрасининг тўсатдан ёниши ва портлаши сабаб бўлган.

20 га яқин тирик қолган йўловчи турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан шифохоналарга етказилган. Мамлакат президенти Эммерсон Мнангагва ҳалок бўлганлар оилаларига ва жабрланганларга ҳамдардлик билдирган.

Мавзуга оид