Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия ўз антирекордини янгилади. Терма жамоа базасини 5 футболчи тарк этди
Италия терма жамоаси кеча Миллатлар лигаси доирасида Португалияга қарши кечган баҳсда голсиз дуранг қайд этди (0:0). Натижада «скуадра адзурра» ўз антирекордини янгилади.
Гап шундаки, италияликлар ўз майдонида ўтказган охирги 6 та баҳсдан буён ғалаба қозона олмаяпти. Уларнинг барчаси дуранг билан якун топган. Жамоа Украина, Польша, Нидерландия ва Македония билан учрашувларда 1:1, Швецияга қарши ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Италия термаси бош мураббийи Роберто Манчини Португалияга қарши баҳсдан сўнг жамоанинг 5 нафар футболчисига жавоб бериб юборди. Улар 20 ноябрь куни АҚШ билан бўладиган ўртоқлик баҳсида иштирок этмайди.
Football Italia нашрининг ёзишича, терма жамоа базасини Жоржо Кьеллини, Алессандро Флоренци, Жоржиньо, Лоренцо Инсинье ва Чиро Иммобиле тарк этган.
«А» лигасининг 3-гуруҳида етакчи жамоа номи маълум бўлиб улгурган. 3 ўйинда 7 очко тўплаган Португалия гуруҳ ғолиби сифатида плей-оффга йўл олди. «Скуадра адзурра» эса 4 учрашувда 5 очко тўплаб, иккинчи поғонани банд этди. Сўнгги турда португаллар билан куч синашадиган Польша ҳисобида 1 очко бор.
Сешанба кунги Италия – АҚШ беллашувига Бельгиянинг Генк шаҳри мезбонлик қилади.
Мавзуга оид
12:25 / 24.03.2025
Роналду Ҳойлундга жавоб қайтарди, Италияга даҳшатли камбэк ҳам ёрдам беролмади. Европада драматик ўйинлар
10:44 / 17.11.2024
Миллатлар лигасида форс-мажор. Венгрия мураббийи ҳушини йўқотди, Руминия ва Косово ўйинида сиёсий можаро
12:30 / 11.10.2021
Франция бошқарувга қайтди. Бензема даҳоси ва VAR жаҳон чемпионларига Миллатлар лигасида ғалаба келтирди
01:51 / 08.10.2021