Бош прокуратура: фарзандини 1,5 млн сўмга сотиб юбормоқчи бўлган шахс ушланди

Иллюстратив фото
Департаментнинг Шўрчи туман бўлими, туман прокуратураси ва туман ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати
Қайд этилишича, унда фуқаро Ч.Т. ўзининг 2018 йил 13 октябрда туғилган фарзанди Р.Б.ни 1,5 млн. сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ч.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санкт-Петербургдаги шифохонадан чақалоқни ўғирлаб кетган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинганди.
Мавзуга оид

00:30 / 27.05.2025
Тошкентда 22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга олиб кетмоқчи бўлган аёл ушланди

21:16 / 26.05.2025
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилинди

16:22 / 20.05.2025
Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилди

15:18 / 13.04.2025