Иқтисодиёт | 13:42 / 19.11.2018
63845
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Фото: Depositphotos

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 20 ноябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 6,26 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8277,53 сўмга етган.

1 евро курси 76,63 сўмга қимматлашиб, 9451,28 сўмни ташкил қилди.

1 Россия рубли 3,77 сўмга кўтарилди ва 125,56 сўмга тенг бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февралидан буён пасайиб келган доллар курси сентябрь ойидан яна ўса бошлади. Сентябрь ойи бошида курс кескин қимматлашган, курс бир ҳафтада 176,83 сўмга ўсиб, 1 доллар 8039 сўмга етганди.

Мавзуга оид