Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурмагомедов афсонавий боксчининг таклифини рад этди
UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов 49 ёшли боксчи Рой Жонс билан жанг қилишдан бош тортди.
Аввалроқ Жонс мўмайгина ҳақ учун Нурмагомедовга қарши жанг қилишга тайёрлигини айтганди.
“Мен сен билан уришмайман, оғам”, деб айтган Нурмагомедов Жонсга у билан ўтган видеосуҳбатда.
Нурмагомедов аввалроқ унга рақиблар сифатида Конор МакГрегор ёки Флойд Мейвезер қизиқ эканини айтганди. Жумладан, Хабиб Мейвезер билан бокс қоидалари бўйича жанг қилишга тайёрлигини билдирган. UFC президенти Дана Уайт эса Хабиб ва Мейвезер ўртасидаги жанг ММА қоидалари бўйича ўтиши кераклигини айтмоқда.
Рой Жонс америкалик машҳур боксчи бўлиб, бир нечта вазн тоифасида жаҳон чемпиони камарларини қўлга киритган. У бокс ҳақида ёзувчи нуфузли нашрлардан бири “Ринг” томонидан 1990-йилларда “ўн йиллик боксчиси” деб аталган.
Мавзуга оид
18:44 / 04.12.2020
Ташкилотчилар Майк Тайсон–Рой Жонс жангидан қанча даромад олишгани маълум қилинди
12:21 / 29.11.2020
Афсоналар жанги: Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги жангда ғолиб аниқланмади
16:28 / 31.10.2020
Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасида ҳақиқий жанг бўлиши кутилмоқда
20:42 / 05.08.2020